09.03.2019
Кечадан старт олган Coca Cola суперлига ўйинларида “Қўқон-1912” жамоаси қандай таркиб билан тўп суриши барча мухлисларимизга қизиқ. Нўъмон Хасанов бошчилигидаги “шунқорлар” ўз таркибини бир қатор янги футболчилар билан тўлдирган. Жамоамиз трансфер ойнасининг сўнгги кунида яна бир янги футболчини рўйхатдан ўтказди. Асли Нигериялик бўлган , Франциянинг “Нант” жамоаси тарбияланувчиси Оливье Арунаа Боннес янги мавсумда “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилади. Шунингдек жамоамизни тажрибали ҳужумчиси бўлган Носир Отақўзиев фаолиятини Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасида давом эттирадиган бўлди.