28.03.2019
Coca Cola Суперлигасида юзага келган танаффус ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Эртадан 2-тур баҳсларига старт берилади. Ушбу танаффусдан жамоамиз самарали фойдаланди. Аввалига Тошкентда йиғин ташкил этилди. Энди эса тайёргарлик жараёни Фарғонада давом эттирилади.
Жамоамиз аъзолари кечадан Фарғона шаҳрида “водий дербиси”га тайёргарликни бошлашди. Мухлислар билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг, куннинг иккинчи ярмида Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Фарғона шаҳрида йўл олишди ва машғулот ўтказишди.
Эслатиб ўтамиз, “Қўқон-1912” – “Андижон” учрашуви 31 март куни Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида соат 19:15да бошланади.