ЯГОНА ГОЛ КИЧИК “ДЕРБИ”ДА ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ

30.03.2019

Кичик “дерби” тенг курашлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа аъзолари илк дақиқалардан ташаббусга эга бўлишга интилишди. Вақт ўтиши билан томонларни ҳужумлари хавфли кўриниш олди. 33-дақиқада Дилшод Самиқов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни очди. Ушбу вазиятда футболчимиз рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳужумни гол билан якунлади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 63-дақиқада меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлишди. Ушбу вазиятда Сарвар Каримов маҳорат кўрсатди. Бўлим ўрталарига келиб усутунлик меҳмонлар томонига ўтди. Андижонликлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришди. Футболчиларимиз эса ҳимояда ишончли ўйнашди. Айниқса, Жасур Ёқубов ишончли ҳаракатлари билан рақиб ҳужумларини қайтариб турди.

Сўнгги дақиқаларда ҳар икки жамоа вакиллари кетма-кет ҳужумлар уюштиришганига қарамай, ўйин охирига қадар ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, ёшларимиз кичик “дерби”да ғалаба қозонишди.

 

U-21 Биринчилиги

 2 – тур

“Қўқон-1912” – “Андижон” – 1:0 (1:0)

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Шохрух Аъзамов, Равшан Копадзе,Олим Тўйчибоев.

Назоратчи: Бахтиёр Намозов.

Гол: Дилшод Самиқов – 33.

“Қўқон-1912”:  25. Сарвар Каримов, 4. Бекзод Каримов, 7. Аюбхон Абдураҳимов, 9. Рамз Исақов, 14. Аваз Маматхўжаев, 19. Дилшод Самиқов, 55. Абдуллох Миркомилов,  65. Жасур Ёқубов, 78. Аброр Усмонов, 79. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 96. Умид Муҳаммадалиев.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 11. Иброҳим Мухторов, 17. Иброҳим Усмонов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 70. Рустем Асанов, 97. Отабек Қодиров.

“Андижон”: 30. Акмал Ортиқов, 5. Сардор Маъруфжонов, 7. Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 10. Усмонали Исмоналиев,  11. Пўлат Шарифов, 14. Тимур Исмоилов, 17. Фарҳод  Соҳибжонов,18. Машҳур Мирзаев, 19. Жамшид Ҳамидов, 21. Рустам Қучқоров, 33. Дониёр Абдуманопов.

Захира: 32. Жавоҳир Қиличев, 2. Абдулло Абдулазизов, 6. Муҳаммадкарим Тоиров, 8. Абдухалил Абдураҳимов, 9. Асил Азизов, 22. Муҳаммад Иброҳимов, 77. Бекзод Ғаниев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО