29.04.2019
Айни вақтда Қўқон шаҳридаги стадионда таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу сабабли “Қўқон-1912” клуби ўзининг уй учрашувларини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиб келяпти.
Қўқонликлар Coca Cola Суперлиганинг 7-тури доирасида “Локомотив”ни қабул қилиши керак эди. Мазкур беллашув икки томон келишувига кўра, Тошкентда ўтадиган бўлди. “Темирйўлчилар” иккинчи давра ўйинини сафарда ўтказади.
Шу тариқа учрашув 2 май куни “Локомотив” стадионида 18:30 да старт олади. Аввалроқ “Пахтакор” — “Металлург” ўйини 1 май куни бўлиб ўтиши белгиланганди. Мазкур ўзгаришлар Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган клубларга қўшимча қулайликлар яратади.
Coca Cola Суперлига
7-тур
1 май, чоршанба
18:30 ПАХТАКОР — МЕТАЛЛУРГ
2 май, пайшанба
18:30 ЛОКОМОТИВ —ҚЎҚОН-1912
4 май, шанба
17:30 НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА
19:45 БУХОРО — НАСАФ
5 май, якшанба
17:20 АНДИЖОН — ДИНАМО
17:30 АГМК — СУРХОН
19:45 ҚИЗИЛҚУМ — БУНЁДКОР
Манба: pfl.uz