08.06.2019
ФИФА кунлари муносабати билан юзага келган танаффусдан фойдаланиб, бироз ҳордиқ чиқарган футболчиларимиз , кечадан бошлаб яна машғулотларга киришишди.
“Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги тур учрашувини ўз майдонида ўтказади. Самарқанднинг “Динамо” жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйин 15-июнь куни , соат 18-00 да Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.
Азиз Тўхтабоев бошчилигидаги футболчиларимиз кеча Қўқон шаҳрида тўпланишди ҳамда “БЎСМ-2″га қарашли стадионда ўз машғулотларини ўтказишди.
Машғулотларда Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари таркибига жалб қилинган Қувондиқ Рўзиев ҳамда Ойбек Рустамовлардан ташқари барча футболчилар иштирок этишди.
Кеча бўлиб ўтган машғулотлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтди. Барча футболчиларимизда ўзларига бўлган ишонч қайтганини кўришимиз мумкин эди. “Шунқорлар” ўз майдонларида бўлиб ўтадиган дастлабки ўйинда мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилган ҳолда , машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда. Ҳа кечаги Ўзбекистон терма жамоасининг КХДР устидан қозонган йирик ҳисобдаги ғалабаси жамоамиз аъзоларига янада кўтаринкилик баҳшида қилди. Демак бугунги машғулотлар кечагидан ҳам яхши кайфитда ўтиши аниқ.
Қуйида кеча бўлиб ўтган машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.