28.06.2019
Учрашувни футболчилармиз фаол тарзда бошлашди. Илк дақиқаларда ваклларимизда яхши имкониятлар вужудга келди. 23-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Ҳожимат Эркинов гол муаллифи бўлди. 33-дақиқада Руслан Розиев дарвозамизга иккинчи тўпни киритди. Орадан уч дақиқа ўтиб, футболчиларимизда рақиб дарвозасини ишғол этиш учун яхши имконият вужудга келганди. Афсуски, бу вазиятдан фойдалана олмадик. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 49-дақиқада ёшларимиз ҳисобни қисқартиришди. Жарима майдончасига оширилган тўпни Жасур Ёқубов билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Улуғбек Ҳошимов “Пахтакор”нинг учинчи голига муаллифлик қилди. 58-дақиқада дарвозамизга пенальти белгиланди. Ушбу вазиятда қоидани бузган Рамзбек Исақовга қизил карточка кўрсатилди. Пенальтини эса Алишер Салимов аниқ амалга оширди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Тимур Усмонов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди.
63-дақиқада эса Ҳожимат Эркинов яна бир бор дарвозамизни ишғол этди. Голдан сўнг футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. 77-дақиқада захирадан майдонга тушган Аброр Усмонов супергол муаллифига айланди. Жарима майдончасига оширилган тўпни ёш футболчимиз акробатик усулда рақиб дарвозасига аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди.
Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
U-21 Биринчилиги
13-тур
“Қўқон-1912” – “Пахтакор” 3:5 (0:2)
Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Шохрух Аъзамов, Муҳаммадсултон Фозилов, Шахбоз Ваҳобжонов.
Назоратчи: Артём Арутюнов.
Комиссар: Александр Давиденко.
Голлар: Жасур Ёқубов (49), Тимур Усмонов (60), Аброр Усмонов (77). – Ҳожимат Эркинов (23, 63), Руслан Розиев (33), Улуғбек Ҳошимов (51), Алишер Салимов (58 пен).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 21. Тимур Усмонов, 26. Абдуллох Миркомилов, 27. Жасур Ёқубов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшод Самиқов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Баҳаёт Саидаҳмаджонов, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 25. Сарвар Каримов, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 6. Иброҳим Усмонов, 36. Умид Муҳаммадалиев, 41. Аброр Усмонов, 45. Асадбек Комилов.
“Пахтакор”: 50. Умид Ҳамроев, 5. Алишер Салимов, 6. Жаҳонгир Аҳмедов, 13. Руслан Розиев, 14. Хумоюнмирзо Иминов, 31. Шахзод Мухторов, 33. Диёр Рамазонов, 37. Улуғбек Хошимов, 41. Шохжаҳон Султонмуродов, 42. Хожимат Эркинов, 43. Иброҳимхалил Йўлдошев.
Захира: 44. Азиз Исақов, 8. Диёр Холматов, 36. Достон Турсунов, 38. Миржалол Мирзаев, 40. Алишер Одилов, 47. Саидазамат Мирсаидов, 48. Бехзод Шамсиев.