02.07.2019
“Қўқон-1912” жамоаси эртага , лига кубоги турниридаги 2-ўйинини ўтказади. Рақибимиз Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси футболчилари бўлишади.
“Шунқорлар” ушбу учрашувга тайёргарликни ҚЎқондаги “Марказий” стадионида олиб боришмоқда. Азиз Тўхтабоев Локога қарши учрашувда кўпроқ ёшларга имкон беришни таъкидлаган. Шунинг учун жамоанинг тажрибали футболчиларидан айримларига дам олиш имкони берилган.
Легионер ҳимоячимиз Марко Милич кичик жароҳат боис машғулотларда иштирок этмаяпти. У шифокорларимизнинг назорати остида бўлиб турибди. Қолглан футболчилар эса машғулотларда астойдил тер тўкишмоқда.
Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни эътиборингизга тақдим қиламиз.