ЎФА президентлиги учун номзод кўрсатиш жараёни бошланди

02.07.2019

Ўзбекистон футбол ассоциацияси президентлиги учун номзодларни рўйхатга олиш жараёни бошланди. Ўзбек футболининг янги раҳбари ЎФАнинг 15 июль куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари конференциясида сайланади.

«ЎФА уставининг 41-моддасига мувофиқ, ЎФА аъзолари томонидан ЎФА президенти лавозимига номзод киритиш бўйича ёзма таклифлар 14 июлга қадар Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси 98-А уйда жойлашган ЎФА Бош котибиятига тақдим этилиши мумкин», – дейилади ассоциация расмий сайтида.

ЎФА уставига мувофиқ, президент лавозимига илгари суриладиган номзодлар қуйидаги шартлар асосида танлаб олинади:

– Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
– Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаган бўлиши;
– ЎФА аъзоларининг ҳар бири ўзлари илгари сурадиган номзодни белгиланган тартибда номзод сифатида сайлаган бўлиши ва сайлов ўтказилганлиги тўғрисидаги йиғилиш баённомасини номзод киритиш бўйича ёзма таклифга илова қилиши лозим;

Юқоридаги шартларга мос келадиган номзодлар халқаро талабларга мувофиқ тарзда ЎФА томонидан ўрганиб чиқилади.

Маълумот учун, айни пайтда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ЎФА президенти саналади. У бу лавозимга 2018 йил январь ойида сайланган эди.

2019 йил июнида ЎФА вице-президентлари ўзгарган, жумладан Умид Аҳмаджонов ва Пўлат Бобожонов ўрнида Равшан Эрматов ва Муҳиддин Жўраев иш бошлаган эди. 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО