03.07.2019
Лига кубогининг биринчи учрашувида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши сафарда ўйнаган футболчиларимиз мамлакат пешқадамини йирик ҳисобда доғда қолдирган эди. Рақибимиз “Локомотив” эса биринчи турни “Бухоро”га қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугунги учрашувдаги ғалаба жамоамизни кейинги босқичга олиб чиқарди. Шундай бўлса-да, мураббийлар штаби бугунги ўйинга иккинчи таркибни туширишга қарор қилишди. Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 10-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов бир неча рақибларни ортда қолдириб, рақиб дарвозаси томон яқинлашди. Бироқ уни рақиблар қўполлик билан тўхтатиб қолишди. 13-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бурчакдан оширилган тўпни Жавоҳир Эсонқулов боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 21-дақиқада Тимур Усмоновда яхши имконият юзага келди. Футболчимиз бирга-бир вазиятда рақиб посбони доғда қолдира олмади. 35-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Муҳаммаданас Ҳасанов томонидан жарима майдончасига оширилган тўпга жамоадошларидан ҳеч ким етиб кела олмади. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқалардаги ҳужумларимиз самара келтирмади. Натижада жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни ҳам вакилларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 56-дақиқада футболчиларимизнинг ажойиб комбинациясидан кейин Жавоҳир Эсонқуловнинг рақиб дарвозаси томон берилган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 58-дақиқада жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлган футболчиларимиз уни тезда ўйинга киритишди ва рақиб дарвозасини аниқ нишонга олишди. Гол муаллифи Жавоҳир Эсонқулов бўлди. 75-дақиқада футболчиларимиз ижросида ажойиб комбинация ижро этилди. Жавоҳир Эсонқулов хет-трик қайд этиши мумкин эди. Зарба салгина ноаниқ кўриниш олди. 83-дақиқада Муҳаммаданас Ҳасанов жарима майдончасига кириб борди ва зарба йўллаганди унинг зарбасини рақиб посбони бартараф этди. Қайтган тўпни Дилшод Баратов голга айлантириши мумкин эди. Унинг зарбасини ҳам рақиб посбони қайтаришга эришди. 86-дақиқада рақибларимиз ўз жарима майдончалари ичида Тимур Усмоновни қўполлик билан тўхтатиб қолишди. Ҳакам “Локо” дарвозаси томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Қувондиқ Рўзиев аниқ амалга оширди. Пенальтини футболчиларимиз бошқачароқ тарзда амалга оширишди. Тимур Ҳакимов тўпни ўнг томонга ошириб берди. Қувондиқ Рўзиев эса уни голга айлантирди. 90-дақиқада Қувондиқ Рўзиев “Локо” дарвозасига тўртинчи голни киритди. Шу тариқа футболчиларимиз Лига кубогидаги иккинчи учрашувда ҳам 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва кейинги босқичга чиқиш вазифасини муддатидан олдин ҳал этишди.
Лига Кубоги
“В” гуруҳи
2-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 4:0 (1:0)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Санжар Раҳмонов.
Назоратчи: Андрей Тамбовцев.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Жавоҳир Эсонқулов (13,58), Қувондиқ Рўзиев (86, 90).
“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 11. Тимур Ҳакимов, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Бехруз Садиллоев (99. Дилшод Баратов – 68), 20. Иқбол Маликжонов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 16. Жасур Ҳасанов.
“Локомотив”: 84. Ҳожиакбар Жўраев, 14. Азизбек Амонов, 19. Аваз Ўлмасалиев (43. Шохрух Мўминқулов – 46), 25. Жавоҳир Алижонов, 26. Дилшод Комилов, 52. Жалолиддин Жумабоев, 56. Жамолиддин Баҳромов, 75. Владислав Фомин, 78. Умар Адҳамзода, 79. Асадбек Исломов, 81. Бек Абдуллаев.
Захира: 13. Аслонбек Аҳроров, 27. Акбар Қўчқоров, 29. Отабек Туробов, 51. Муҳаммадали Намозов, 58. Мирзоҳид Қўчқоров, 83. Асадбек Эргашев.