“ҚЎҚОН-1912” – “БУХОРО”: БУГУНГИ ЎЙИН ОЛДИДАН
the_title()

07.07.2019

Лига Кубоги 3-тур доирасидан ўрин олган  “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бугун Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

 

Ўзаро ўйинлар

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар чемпионат доирасида 27 марта тўқнаш келишган.

Ўзаро учрашувларнинг 9 тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган. “Бухоро” ўйинларнинг 15 тасида зафар қучган, 3 та баҳсда дуранг қайд этилган.

Тўплар нисбати – 53-37, “Бухоро” фойдасига. Ўзаро ўйинларда Бухороликлар 48 очкони қўлга киритишган. “Қўқон-1912” очкоси 30 тани ташкил этади.

 

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:

14.04.2019. Қўқон – 1912 – Бухоро – 1:3

22.05.2018. Қўқон-1912 – Бухоро  – 1:2

26.05.2017. Қўқон-1912  – Бухоро – 2:1

09.04.2016. Қўқон-1912  – Бухоро – 0:1

02.05.2015. Қўқон-1912 – Бухоро – 2:1

 

Бугунги ўйинни ким бошқаради?

Бугун Қўқонда бўлиб ўтадиган “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувини А. Нажафалиев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади.

Лига кубоги

3-тур.

7 июль, якшанба

ҚЎҚОН-1912 – БУХОРО

Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Т. Гайнуллин, Н. Афиногенов.

Назоратчилар: Д. Роман.

Комиссар: С. Қудратуллаев.

 

Бошланиш вақтлари

“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви, бугун Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да старт олади. Бугунги баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО