07.07.2019
Лига кубоги “В” гуруҳи 3-тур “Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бухоро” жамоаси ёрдамчи мураббийи Мирислом Ҳасанов қатнашди.
Дастлабки дақиқадаги пенальти футболчиларимиз руҳиятига салбий таъсир ўтказди. Шундай бўлса-да, футбочиларимиз бир қатор вазиятлар юзага келтиришди. Бироқ улардан фойдалана олмадик.
Бош мураббиймиз таътилдан фойдаланиб, уйига кетган. Бундан ташқари, етакчи ўйинчиларимизга ҳам дам беришга қарор қилдик.
Андрей Сидоров жароҳат олиб сафдан чиққанди. Бир неча ой давомида майдонга тушмаганди. Шунинг учун уни захирада қолдириб , иккинчи таймда майдонга туширишни режа қилгандик.
Оралиқ танаффусда таркибимизни кучайтириш борасида кенг кўламдаги ишларни амалга оширишимиз керак. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз шуни тақазо этмоқда.