КАРТОЧКАЛАРГА БОЙ ЎЙИНДА МАҒЛУБ БЎЛДИК

26.08.2019

Ўйинни вакилларимиз яхши бошлашди. 4-дақиқада стандарт вазиятдан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. 16-дақиқада рақибларимизнинг ҳисобни очишди. Чиройли комбинациядан сўнг, Сардор Саъдуллаев дарвозамизни аниқ нишонга олди. Орадан бир дақиқа ўтиб, қаршиликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Шахбоз Нуриддинов қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 37-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга яқинлашдик. Рамзбек Исақовнинг узоқдан йўллаган зарбаси мухлисларни хаяжонга солди. Зарбага бироз аниқлик етишмади. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар билан бошлашди. 52-дақиқада меҳмонлар иккинчи тўпни киритишди. Захирадан майдонга тушган Ислом Кенжабоев дарвозамизни ишғол этди. 56-дақиқада Иброҳим Мухторовнинг зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 65-дақиқада вакилларимиз ижросида ажойиб комбинация – Рамзбек Исақовнинг зарбаси билан якун топди. 71-дақиқада майдон эгалари жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аброр Усмоновнинг зарбаси хавфли кўриниш олди. Меҳмонлар посбони тўпи қийинчилик билан бартараф этди. 75-дақиқада Шаҳзод Маъмуржонов иккинчи сариқ карточка ва қизил карточка олиб майдонни тарк этди. 86-дақиқада Аброр Усмонов қулай вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Унга бироз тезлик етишмади.

89-дақиқада ҳисобни қисқартиришга жуда яқин келгандик. Рақиб ўйинчиси тўпи дарвоза чизиғидан қайтариб қолди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Абдуллажон Юнусов қизил карточка билан жазоланди.

Шу тариқа, ёшларимиз навбатдаги баҳсда ҳам мағлубиятга учрашди.

 

U-21 Биринчилиги

18-тур

“Қўқон-1912” – “Насаф” – 0:2 (0:1)

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Шохрух Аъзамов, Азиз Исаков, Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Голлар: Сардор Саъдуллаев (16), Ислом Кенжабоев (52)

“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 21. Тимур Усмонов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 32. Шукур Мўминов, 36. Умиджон Муҳаммадалиев, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 47. Дониёр Тўлашев, 98. Иброҳим Аҳмаджонов.

Захира: 92. Расул Абдумўмнов, 6. Иброҳим Усмонов, 26. Абдуллох Миркомилов, 41. Аброр Усмонов, 43. Абдуҳолиқ Зияев, 45. Асадбек Комилов, 88. Рустем Асанов, 96. Абдуллажон Юнусов.

“Насаф”: 65. Азамат Соибов, 2. Сардор Саъдуллаев, 16. Алишер Юсупов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев, 36. Жамшид Абдуллаев, 42. Жасур Жумаев, 55. Исломбек Баратов, 60. Шахбоз Нуриддинов, 62. Алибек Давронов, 67. Алпомиш Миров, 70. Муҳриддин Зоиров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО