ҒАЛАБАЛИ ОДИМ ДАВОМ ЭТАДИ
the_title()

27.08.2019

Сўнгги учрашувларни муваффақиятли тарзда ўтказаётган қўқонликлар бугунги баҳсда ҳам мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилган ҳолда майдонга тушишганди. Шунинг учун илк дақиқалардан футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. 2-дақиқада футболчиларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбаси кучли бироқ ноаниқ бўлди.
11-дақиқада бурчак зарбасидан кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. Шаҳбоз Эркиновнинг боши билан берган зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. 29-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинациядан кейин Шахбоз Эркиновнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 37-дақиқада рақиблар гол уришган эди, бироқ қанот хакамининг байроғи кўтарилган, “офсайд” қайд қилинган эди.
Биринчи бўлим якунланиши арафасида футболчиларимиз ҳисобни очишга жуда яқин келишди. Суҳроб Бердиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни майдон эгалари шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 55-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Шаҳбоз Эркинов боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади. Зарба бироз ноаниқ кўриниш олди. 57-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг зарбаси аниқ ва кучли чиққан эди. Ислом Абдуллаев маҳорат кўрсатиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 60-дақиқада тезкор ҳужум ташкил этаётган пайтда рақиб футболчиси қўполлик ишлатди. Жарима тўпини эса Мурод Холмуҳаммедов ижро этди. Стандарт вазият самарасиз якунланди. 81-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Мурод Холмуҳаммедов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун катта куч билан ҳужумга зўр беришганига қарамай, ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва вакилларимиз навбатдаги баҳсда ҳам ғалаба қозонишди ва қимматли уч очкога эга бўлишди.

Coca Cola Суперлигаси
18-тур
“Қўқон-1912” – “Насаф” – 1:0 (0:0)
Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Абдурашид Худойбеганов.
Назоратчи: Сайфиддин Эрматов.
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.
Гол: Мурод Холмуҳаммедов (81).
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Собит Синдаров (5. Хожимат Эркинов – 59), 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (20. Иқбол Маликжонов – 83), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Шаҳбоз Эркинов (91. Отабек Ҳайдаров – 59), 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 11. Тимур Ҳакимов, 16. Жасур Ҳасанов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.
“Насаф”: 35. Абдувоҳид Неъматов, 4. Ҳусниддин Алиқулов, 6. Азиз Ғаниев (19. Сардор Абдураимов – 81), 9. Хумоюн Муртазоев, 10. Бобур Абдухолиқов (20. Ислом Кенжабоев – 76), 14. Шароф Муҳиддинов, 17. Дониёр Нарзуллаев (8. Дилшод Саитов – 60), 22. Акмал Мазговой, 28. Хуршид Мухторов, 34. Шерзод Насруллаев, 92. Умарбек Эшмуродов.
Захира: 21. Машҳур Муҳаммаджонов,2. Сардор Саъдуллаев, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 15. Жўрабек Маннонов, 16. Алишер Юсупов, 30. Худоёрхон Сагдуллаев.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО