“Қўқон-1912” футболчилари бугундан машғулотларга киришади, режада ҳалқаро ўртоқлик ўйини бор
the_title()

31.08.2019

Coca Cola суперлигасининг сўнгги турида , Қаршининг “Насаф” жамоаси устидан ғалаба қозониб, ўз мухлисларига хурсандчилик кайфиятини улашган “Қўқон-1912” футболчиларига қисқа муддатли таътил берилган эди.
Бугундан бошлаб Азиз Тўхтабоев шогирдлари машғулотларга киришади. Жамоа аъзоларини байрам кунлари ўз оилалари даврасида ўтказишлари учун бугун ва эртага бўладиган машғулотлар Тошкент ҳамда Қўқон шаҳарларида бўлиб ўтади. Яъни Қўқонлик футболчилар Қўқонда, қолган жамоа аъзолари эса Тошкентда махсус дастур асосида шуғулланадилар. 2-сентябрь кунидан бошлаб жамоа аъзолари Тошкент шаҳрида йиғилиб машғулотларни давом эттиришади.
“Шунқорлар” суперлиганинг навбатдаги учрашувини 14-сентябрь куни ўз майдонларида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши ўтказадилар.
Барчангизга маълумки 10-15 сентябрь кунлари ҚЎқон шаҳрида “Ҳалқаро ҳунармандчилик фестивали” бўлиб ўтади. Фестивал доирасида Қўқон шаҳрида футбол бўйича ҳалқаро ўртоқлик ўйини ўтказиш режага киритилган. Ушбу режага мувофиқ 11-сентябрь куни Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” ҳамда Тожикистоннинг “Хўжанд” жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Бу учрашувнинг бошланиш вақти ҳақида алоҳида маълумот берамиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО