01.09.2019
Бугун юртимизда энг азиз, энг улуғ байрамимиз – мустақиллик байрамининг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда.
“Қўқон-1912” футбол клуби барча юртдошларимизни Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллиги билан муборакбод этади.
Мустақил Ватанимизнинг ривожланиши, тинчлиги, гуллаб яшнаши ва равнақи учун қилаётган хизматларингизда омад ёр бўлсин. Барча эзгу ниятларингиз амалга ошиб, меҳнат зафарингиз кенг қулоч ёйилишига тилакдошмиз!
Мустақиллик қадри боқий, байрам шукуҳи файзли, истиқлолимиз абадий бўлсин!
БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!