Машғулотлар давом этмоқда, эртага назорат ўйини бор

07.09.2019

«Қўқон-1912» жамоаси футболчилари навбатдаги ўйинларга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

«Шунқорлар»нинг тайёргарлиги режа асосида давом этмоқда. Режа бўйича эртага футболчилар назорат ўйинида майдонга тушадилар. Рақиб эса суперлига вакили , Термиз шаҳрининг «Сурхон» жамоаси бўлади.

«Қўқон-1912» – «Сурхон» учрашуви эртага , 8 сентябрь куни , соат 17-00да, Тошкентдаги НБУ стадионида бошланади. Учрашувдан мақсад футболчиларга ўйин амалиётини тақдим қилиш, уларнинг жисмоний ҳолатларини назоратдан ўтказиш ҳамда машғулотларда ўрганилган тактик билимларни амалда синаб кўриш бўлади.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО