10.09.2019
Хабарингиз бор бугундан Қўқон шаҳрида “Ҳалқаро хунармандлар фестивали” бошланди. Фестивал доирасида Қўқон шаҳрида ҳалқаро футбол учрашуви ҳам ўтказилади. Эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида “Қўқон-1912” (Ўзбекистон) – “Хўжанд” (Тожикистон) жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтади.
Бугун Тожикистонлик меҳмонлар Қўқон шаҳрига етиб келишди. “Хўжанд” жамоаси аъзоларини Тожикистон – Ўзбекистон чегарасида Фарғона вилоят футбол федерацияси вице-президенти Носир Отақўзиев, “Қўқон-1912” футбол клуби президенти Бахтиёржон Толипов, “Қўқон-1912” футбол клуби матбуот ва маркетинг бўлими бошлиғи Акрамжон Мамадалиев ҳамда “Қўқон-1912” жамоасининг жонкуяр мухлислари тантанали равишда кутиб олишди.
“Хўжанд” жамоаси аъзолари Қўқондаги “Олтин водий” меҳмонхонасига жойлашдилар. Улар бугун “Марказий” стадионида расмий машғулотларини ўтказишади.
Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Хўжанд” учрашуви эртага, 11 сентябрь куни , соат 17-00да, Қўқондаги “Марказий” стадионида бошланади.
Эртага “Марказий” стадионига кириш бепул бўлади.