20.09.2019
Сўнгги турларни юқори даражада ўтказаётган қўқонликлар навбатдаги баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўришганди. Айтиш жоизки, ушбу ўйинга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. Ўйин кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. Илк дақиқалардан футболчиларимиз ҳужумга зўр беришди. 16-дақиқада Шаҳбоз Эркиновда қулай имконият юзага келганди. Унинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 30-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинациядавн кейин рақиб дарвозаси олдида хавфли вазият вужудга келди. 32-дақиқада Тимур ҳакимов бир нечта рақибларни алдаб жарима майдончасига кириб зарба йўллади. Ҳимоячилар тўпнинг йўлига ғов бўлишди. 34-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Ажойиб комбинациядан кейин Суҳроб Бердиев кучли зарбаси билан “Локо” посбонини ожиз қолдирди.
Қолган дақиқалардаги ҳужумлар самара келтирмади. Натижада танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни “Локомотив” футболчилари фаолроқ тарзда бошлашди. Вакилларимиз эса рақибни қарши ҳужумда жазолашга ҳаракат қилишди. 54 – дақиқада ҳимоячиларимизнинг хатосидан меҳмонлар фойланишлари мумкин эди. Остон Ўруновнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. 65-дақиқада Қувондиқ Рўзиев рақибларни алдаб ўтиб, жарима майдончасига кириб борди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 67-дақиқада рақибларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Темирхўжа Абдухолиқов ўз имкониятидан унумли фойдаланди.
Қолган дақиқаларда жамоалар ҳарчанд ўринишмасин, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа, кетма-кет тўрт ғалабадан кейин футболчиларимиз мамлакат чемпиони билан дуранг ўйнашди.
Coca Cola Суперлигаси
20-тур
“Қўқон-1912” – “Локомотив” – 1:1 (1:0)
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.
Голлар: Суҳроб Бердиев (34). – Темирхўжа Абдуҳолиқов (67).
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (9. Зафар Тўраев – 82), 11.Тимур Хакимов (17. Жаҳонгир Аҳмадов – 63), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (29. Ҳамидилло Абдуҳамидов – 85), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасурбек Ёқубов, 72. Алишер Саматов.
“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 6. Остон Ўрунов (22. Смит Медина -80), 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (21. Жавоҳир Эсонқулов – 90), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич (71. Арсланмурат Аманов – 46), 24. Даврон Ҳошимов, 77. Диёр Туропов, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 4. Шерзод Каримов, 14. Азизбек Амонов, 15. Жавоҳир Соҳибов, 19. Аваз Ўлмасалиев, 26. Дилшод Комилов.