11.10.2019
Суперлиганинг навбатдаги баҳсига Тошкент шаҳрида тайёргарлик олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоасининг машғулотлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.
Жамоа аъзолари кеча “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Яман учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боришди. Терма жамоамиз футболчиларининг 5-0 ҳисобидаги йирик ғалабаси Азиз Тўхтабоев шогирдларига ҳам кўтаринки кайфият баҳш этди.
Бугунги машғулотлар кечаги байрамнинг давоми бўлди десак муболаға бўлмайди. Дастлаб шу кунларда ўзларининг туғилган кунларини нишонлаган Маъмуржон Мансуров ҳамда Отабек Ҳайдаровлар жамоадошларининг табрикларини қабул қилиб олишди. Шундан сўнг футболчилар мураббийлар штаби томонидан тузилган дастур асосида машғулотларни ўтказишди. Машғулотларда ҳамма футболчилар астойдил тер тўкишди. Уларнинг кайфиятлари шундоққина юз-кўзларидан кўриниб турарди. “Шунқорлар”ни мана шундай кўтаринки кайфият тарк этмасин деб ният қиламиз. Қуйида машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.