Назорат учрашувида “Сурхон” мағлуб этилди
the_title()

12.10.2019

Тошкент шаҳрида машғулот олиб бораётган “Қўқон-1912” футболчилари бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди. Азиз Тўхтабоев шогирдларига Термизнинг “Сурхон” жамоаси футболчилари рақиб бўлишди.

“Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган учрашув гарчи ўртоқлик ўйини мақомида бўлса ҳам шиддатли курашларга бой тарзда бўлиб ўтди. Ҳар икки жамоа мураббийлари таркибдаги кўплаб футболчиларга ўйнаш имконини беришди.
Ўйиннинг биринчи бўлимида Жамшид Хасанов рақиб дарвозасига гол киритиб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 2-таймни фаол бошлаган Термизлик футболчилар Шохназар Норбековнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди. Шундан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари кўплаб голли вазиятларни яратишди. Бироқ гол киритиш “шунқорлар”га насиб қилди. Қўқонликларнинг ёш ҳужумчиси Хамидилло Абдухамидов юзага келган имкониятдан фойдаланиб жамоамизга ғалабани тақдим қилган голни киритди.

Назорат учрашуви . Тошкент “Тўқимачи” стадиони

“Қўқон-1912” – “Сурхон” 2-1
Голлар: Жамшид Хасанов, Хамидилло Абдуҳамидов – Шохназар Норбеков.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО