Фахрийларимиз дуранг ўйнашди
the_title()

14.10.2019

Бугун Қўқондаги “Марказий” стадионида фахрий футболчилар ўртасидаги республика биринчилиги доирасидаги “Қўқон-1912” ҳамда “Фарғона” фахрийлари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.

Ўзига хос “дерби”да яқин ўтмишнинг кўплаб юлдузлари майдонда тўп суришди. Қўқонликлар таркибида Алишер Отажонов, Маъмур Мансуров, Саид Шокиров каби мухлисларга яхши таниш бўлган футболчилар тўп суришди. Фарғоналиклар таркибида эса Сергей Лебедов, Анвар Бердиев, Камол Жўнашев, Рустам Дўрмонов каби таниқли футбол фахрийлари тўп суришди.
“Дерби”га хос шиддатли курашларга бой учрашув , жанговор дуранг билан якун топди. Фарғоналиклар таркибида Анвар Бердиев ўйиндаги ҳисобни очган бўлса , иккинчи бўлимда Илҳом Сатторов ҳисобни тенглаштирди. 1-1 ҳисоби Фарғоналикларни республика биринчилигининг финал босиқичида иштирок этишларига етарли бўлди. Қўқонлик фахрийлар эса турнирдаги иштирокларини якунладилар.

Фахрийлар ўртасида республика чемпионати.
“Қўқон-1912” – “Фарғона” 1-1
Гол: Илҳом Сатторов – Анвар Бердиев

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО