17.10.2019
Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. Дониёр Тўлашев яхши ҳаракат қилиб Шукур Мўминовни қулай вазиятга чиқарган эди. Ҳимоячиларнинг босими остида қолган Мўминов тўпни олдириб қўйди.
12-дақиқада вакилларимиз жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жасур Ҳасанов томонидан тепилган тўп “жонли девор”га тегиб майдонни тарк этди.
23-дақиқада Дилшод Баратов яхши ҳаракат қилганди. Унинг рейди жарима майдончасига қадар етиб бормади.
28-дақиқада Жасур Ҳасанов қанотдан тўпни жарима майдони марказига узатган эди. Рақиб ҳимоячилари чаққонроқ ҳаркат қилишди.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида футболчиларимизнинг кетма-кет ҳужумлари самарасиз якун топди. Шу тариқа жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни ҳам футболчиларимиз шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. 57-дақиқада Усмонов-Мўминов ижросидаги комбинация чиройли бўлди, бироқ самарасиз якунланди. 60-дақиқада Жасур Хасанов қанотдан яхши узатмани амалга оширган эди, хужумчиларимиз тўпга бироз кеч қолишди.
68-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Муҳаммад Одилов гол муаллифи бўлди.
79-дақиқада “Қизилқум” футболчилари яхши имкониятга эга бўлишди. Саиджамол Давлатжонов бирга-бир вазиятда дарвозамизга ноаниқ зарба йўллади.
83-дақиқада вакилларимизда ҳисобни тенглаштиришга яқин келишганди. Дониёр Тўлашев бурчак зарбасидан сўнг боши билан жуда яхши зарба йўллади, афсуски ҳимоячи тўпни дарвоза чизиғидан қайтарди. Дарвозабон ожиз қолган эди.
Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, ҳисобни тенглаштира олишмади. Шу тариқа, ёшларимиз навбатдаги мағлубиятни қабул қилишди.
U-21 ёшлар биринчилиги
22-тур
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” 0:1 (0:0)
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Шохрух Аъзамов, Азизбек Исақов, Санжарбек Раҳмонов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Ойбек Юнусов.
Гол: Муҳаммад Одилов (68).
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 16. Жасур Ҳасанов, 21. Тимур Усмонов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 32. Шукур Мўминов, 38. Шаҳзод Маъмуржонов, 39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 47. Дониёр Тўлашев, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 92. Расул Абдумўминов, 3. Аюбхон Абдураҳимов, 6. Иброҳим Усмонов, 26. Абдуллох Миркомилов, 37. Дилшод Самиқов, 41. Аброр Усмонов, 98. Иброҳим Аҳмаджонов.
“Қизилқум”: 40. Нодир Ҳамидов, 2. Фаррух Жўраев, 5. Аҳлиддин Файзиев, 6. Рамиш Бегишов, 19. Миржалол Қосимов, 24. Илҳом Кенжаев, 26. Муҳаммад Одилов, 28. Сардор Жаҳонов, 32. Шаҳзод Туропов, 70. Орзу Раззоқов, 97. Суҳроб Ярашев.
Захира: Хуршид Олимов, 78. Саиджамол Давлатжонов.