18.10.2019
Бугун “Қўқон-1912” футбол клуби офисида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда жамоа раҳбарияти ҳамда ёшлар жамоасининг мураббийлар штаби иштирок этишди.
Йиғилишда U 21 жамоасининг сўнги ўйинлардаги қониқарсиз натижалари масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилишда “Қўқон-1912” жамоаси президенти Бахтиёржон Толипов сўз олиб жумладан шундай деди.
– “Ҳурматли ўртоқлар барчангизга маълумки, сўнгги пайтларда U 21 жамоаси кўрсатётган ўйин ва натижалар барчамизни , шу жумладан жамоамиз мухлисларини ранжитмоқда. Кеча бўлиб ўтган “Қизилқум” жамоаси ёшлари билан ўйинни стадионда кўриб шундай хулосага келиш мумкинки, футболчилар биринчи марта майдонга тушаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Ёшларимизнинг турнир жадвалида турган ўрни ҳам барчасини кўрсатиб турибди. Бу натижаларда мураббийлар штабидан тортиб барчамизнинг айбимиз бор. Охирги йилларда ёшлар жамоамиздан биронта ҳам футболчи асосий таркибга ўтмади. Ваҳоланки бу жамоанинг асосий мақсади асосий таркибга футболчи етиштириб бериш. Мавсум якунига қисқа вақт қолди, шундай экан ишга бўлган муносабатни ўзгартиришимиз керак. Ёшлар жамоамизга нима етишмаяпти ? Нима учун селекция ишларида хатоликларга йўл қўйилди? Бу саволларга ким жавоб беради ? U 21 жамоаси мураббийларига қолган 4 та учрашувни ижобий натижа билан якунлаш, клуб вице-президенти Виталий Николаевич Ни ҳамда жамоа бошлиғи Шуҳратжон Мўминовларга ёшлар жамоаси устидан назоратни кучайтириш вазифасини топшираман”-деди жумладан Б Толипов.
Шунингдек йиғилишда “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти В Н Ни ва бошқалар сўз олиб , жамоанинг ёшлар таркиби иштирокидаги ўйинларда барча бир ёқадан бош чиқариб мураббийларга ёрдам бериш лозимлигини , мавсумнинг қолган ўйинларида ижобий натижалар қайд этиб мухлисларни хурсанд қилиш лозимлигини таъкидлашди. . Йиғилишда клуб раҳбарияти томонидан келаси йил учун селекция ишларини ҳозирдан бошлаш лозимлиги борасида мураббийлар штабига топшириқлар берилди.
“Қўқон-1912” клуби бошқарув кенгаши қарорига асосан U 21 жамоаси мураббийлар штаби огоҳлантирилиб, мавсум охирига қадар уларга сўнгги имконият берилди. Натижа ўзгармайдиган бўлса , мавсум якунида ташкилий масала кўриб чиқиши таъкидлаб ўтилди.