“ҚЎҚОН-1912” – АГМК : ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИДАН
the_title()

21.11.2019

Coca Cola Суперлигаси 24-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашуви 23 ноябрь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.

Ўзаро ўйинлар
Ушбу жамоалар шу кунга қадар Ўзбекистон чемпионатларида 11 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг учтасида футболчиларимиз ғалаба қозонишган. Олтита учрашувда олмалиқликлар қўли баланд келган. Иккита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.
Тўплар нисбати 19-14 рақиб фойдасига. Ўзаро учрашувларда жамоамиз 11 очкони қўлга киритган. АГМК ҳисобида эса 20 очко мавжуд.

Қўқонда ўтказилган сўнгги бешта учрашув:
03.10. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
18. 07. 2018 Қўқон-1912 – АГМК – 3:0
25.11.2017 Қўқон-1912 – АГМК – 1:2
22.11. 2016 Қўқон -1912 – АГМК – 2:1
26.08.2015 Қўқон – 1912 – АГМК – 0:1
Факт: Қўқонда ўтказилган учрашувларда бирор марта дуранг натижа қайд этилмаган.

Ҳакамлар
23-24 ноябрь кунлари Coca-Cola Суперлигасида 24-тур баҳслари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “АГМК” учрашувида қуйидаги расмий шахслар фаолият олиб боришади.
Coca-Cola Суперлигаси.
24-тур
23 ноябрь, шанба
“Қўқон-1912” – АГМК
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Абдуҳамидулло Расулов, Жаҳонгир Саидов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Марат Исмоилов.
Комиссар: Шоҳрух Саид.

Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – АГМК учрашуви, шанба куни Қўқон шаҳридаги “Марказий” марказий ўйингоҳда соат 14:30 да старт олади. Эртага эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 24-турида майдонга тушишади. Мазкур ўйин Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионда соат 14:00да бошланади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаб қоламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО