“Турон” жамоасини табриклаймиз !!!
the_title()

22.11.2019

Бугун Тошкент шаҳрида В про-лиганинг шарқ ва ғарб минтақалари ғолиб жамоалари ўртасида А про-лигага чиқиш учун финал ўйини бўлиб ўтди. Майдонга “Зомин” ҳамда “Турон” жамоалари футболчилари чиқишди. Шиддатли курашларга бой учрашувнинг асосий вақти 2-2 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Қўшимча дақиқаларда янада ўзгача иштиёқ билан майдонга чиққан Яйпанлик футболчилар рақиб дарвозасига ҳал қилувчи голни киритиб, якунда 3-2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Шундай қилиб Яйпаннинг “Турон” жамоаси келгуси мавсумда А про-лига мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

“Турон” жамоасининг қўлга киритган ғалабаси билан “Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти , мураббийлар штаби, барча футболчилар ҳамда Қўқонлик футбол мухлислари номидан табриклаймиз ! “Турон” жамоаси раҳбарияти ҳамда жамоа аъзоларини ушбу мувафақиятга эришиш йўлида қилган фидокорона меҳнатлари туфайли Фарғона вилоятида яна бир кучли футбол жамоаси вужудга келганидан беҳад хурсандмиз. “Турон” футбол клубига келгуси мавсумда ҳам омад тилаймиз !
ОЛҒА “ТУРОН”, ОЛҒА ЯЙПАН !!!

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО