26.11.2019
Учрашувнинг 10-дақиқасида Пўлатжон Шарипов олисдан кучли зарба билан ҳисобни очди. Голдан кейин вакилларимиз ҳужумга зўр беришди. Аммо ҳужумларимиз самара келтирмади.
22-дақиқада Дилшод Самиқовга нисбатан қўполлик пенальти билан жазоланди. Пенальтидан эса вакилларимиз самарали фойдалана олишмади. Дониёр Тўлашевнинг зарбасини Акмал Ортиқов ушлаб олди. Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади ва танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлим бошланиши билан Дилшод Самиқов бирга-бир вазиятда кучсиз зарба йўллади. 56-дақиқада Маъмуржонов тахминан 25 метрлар чамасидан кучли ва аниқ зарба йўллаб ҳисобни тенглаштирди. Маъмуржонов супергол муаллифига айланди.
60-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев индивидуал маҳорати эвазига ҳисобни ўзгартирди. Аниқроғи, мезбонларни олдинга олиб чиқди.
77-дақиқада мезбонлар жарима зарбасини ижро этишди. Зарбадан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Қайтган тўпга биринчи бўлиб Қўчқоров зарба йўллади.
85-дақиқада ҳакам мезбонлар дарвозасига иккинчи пенальтини белгилади. Тимур Усмонов пенальтини аниқ амалага ошириб, ҳисобни қисқартирди.
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Шаҳзодбек Убайдуллаев иккинчи сариқ ва қизил карточка билан жазоланди.
U-21 Биринчилиги
25-тур
“Андижон” – “Қўқон-1912”
Ҳакамлар: Ахмаджон Эргашев (Тошкент), Хушнуд Суюнбоев, Жамшид Бакиров (Андижон), Лочин Долимов (Андижон).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.
Голлар: Пўлатжон Шарипов (10), Шаҳзодбек Убайдуллаев (60), Рустамжон Қўчқоров (77). – Шаҳзод Маъмуржонов (56), Тимур Усмонов (85 пен).
“Андижон”: 30. Акмал Ортиқов, 10. Шаҳзодбек Убайдуллев, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 33. Дониёр Абдуманнопов, 43. Рустамжон Қўчқоров, 35. Асадбек Хакимов, 49. Мухаммадкарим Тоиров, 61. Жамшидбек Хомидов, 97. Пўлатжон Шарипов, 98. Дилмурод Абдуқаҳҳоров, 99. Асилбек Азизов.
Захира: 44. Оятилло Собиров, 45. Машҳурбек Мирзаев, 46. Абдухалил Абдурахимов, 60. Муҳаммадазиз Иброҳимов.
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 21. Тимур Усмонов, 26. Абдуллоҳ Миркомилов, 28. Рамзбек Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Дилшоджон Самиқов, 38. Шаҳзоджон Маъмуржонов
39. Бекзод Каримов, 42. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 47. Дониёр Тўлашев, 99. Дилшод Баратов.
Захира: 92. Расулжон Абдумўминов, 29. Ҳамидилло Абдулҳамидов, 41. Аброр Усмонов, 45. Асадбек Комилов, 88. Рустем Асанов, 98. Иброҳим Аҳмаджонов.