28.11.2019
Кеча Андижондаги “дерби”да майдонга тушган “Қўқон-1912” футболчиларини энди навбатдаги “водий дерби”си кутиб турибди.
Азиз Тўхтабоев шогирдлари бугун навбатдаги машғулотларда иштирок этишди. Барча футболчилар “Навбаҳор” билан бўладиган ўйин маъсулиятини ҳис қилиб туришибди. Биз мавсумни яхши кайфиятда якунлашни истаймиз. “Шунқорлар” дербида фақат ғалаба учун майдонга тушадилар. Барча азиз мухлисларимизни жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришга чорлаймиз .
Қуйида бугунги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.