29.11.2019
Coca Cola Суперлигаси 26-тур доирасидан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” баҳси эртага Қўқондаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади. “Водий дербиси” олдидан ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги статистик маълумотлари билан таништириб ўтамиз.
Ўзаро ўйинлар
“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари шу кунгача 27 бор куч синашишган. 6 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 16 та ўйинда ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 54-29. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 53 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 23 очкони қўлга киритган.
31.03.2018 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:0
21.10.2017 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 2:0
01.10.2016 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:1
31.05.2015 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 0:1
23.08.2003 Қўқон 1912 – Навбаҳор – 1:2
Ҳакамлар
Coca Cola Суперлига
26-тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор”
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Рустам Чориев
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Шерзод Ражабов
Бошланиш вақтлари
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви, эртага Қўқон шаҳридаги “Марказий” стадионида соат 15:00 да старт олади. Бугун эса ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари U-21 биринчилиги 26-турида майдонга тушишади. Мазкур учрашув Яйпан шаҳридаги “Ўзбекистон” стадионда ўтказилади. Баҳснинг бошланиш вақти – 14:00га белгиланган.