Машғулотлар давом этмоқда. Таркибда янгилар бор
the_title()

07.01.2020

“Қўқон-1912” жамоасининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган машғулотлари давом этмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказиляпти. Жамоа машғулотларига бир нечта янги футболчилар қўшилган.

Бугунги машғулотларда ҳимоячилар Шодиёр Хожиматов (Нефтчидан) , Эргаш Исмоилов (Бухородан) Азамат Исроилов (Сурхондан), ҳужумкор ярим ҳимоячи Шохназар Норбеков (Сурхондан) ҳужумчи Ризо Айвезов (Истиқлолдан) иштирок этишди. Дилшод Раҳматуллаев эса спорт формасини ушлаб туриш мақсадида жамоамиз билан машғулотларда қатнашиб турибди.
Шунингдек ўтган мавсумни ўринбосарлар таркибимизда ўтказган Дилшод Баратов ҳам асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этяпти.
9 январь куни Душанбенинг “Истиқлол” жамоаси билан назорат ўйини ўтказилади. 14 январь куни эса “Сўғдиёна” ҳамда 18 январь куни “Андижон” жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиш борасида келишувга эришилган.
Бугун кечки пайт бўлиб ўтадиган машғулотлардан фотогаларея тақдим қиламиз.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО