31.01.2020
Мусобақани ғалаба билан бошлаган ёшларимиз бугун “Фаровон” клубига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган баҳсда марғилонликлар ғалаба қозонишди. Учрашувнинг 13-дақиқасида Аҳмад Рўзибоев дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни очди. Голдан кейин устунлик бироз футболчиларимиз томонига ўтди. 25-дақиқада “Фаровон” футболчиларининг ҳужумлари гол билан якунлади. Аниқроғи, рақиб ҳужумидан кейин Мурод Ғанижонов ўз дарвозасига тўп киритиб юборди.
35-дақиқада ҳисоб йириклашди. Билол Мухторов дарвозамизга учинчи тўпни киритди. Таймнинг қолган қисмида футболиларимиз ҳарчанд уринишмасин, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади.
Иккинчи бўлимни футболчиларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Тайм бошидан катта куч билан ҳужумга ташланган вакилларимиз рақиб дарвозасига йўл топишди. Ўзгаришлар ўз самарасини берди. Футболчиларимиз рақиб дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар уюштиришди ва ниҳоят 77-дақиқада Бекзод Алиев ҳисобни бироз қисқартиришга эришди.
Рақиб дарвозаси олдида босимни кучайтирган ёшларимиз 87-дақиқада “Фаровон” дарвозасини иккинчи марта аниқ нишонга олишди. Бу гал Шоҳруҳ Бурхонов гол муаллифи бўлди.
Сўнгги дақиқаларда Қўқонликларда ҳисобни тенглаштириш учун жуда қулай имконият вужудга келганди. Рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини Асадбек Комилов голга айлантира олмади. Шу тариқа ёшларимиз мағлубиятга учрашди.
“Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2020”
“С” гуруҳи
3-тур
“Қўқон-1912-2” – “Фаровон” – 2:3 (0:3)
Голлар: Бекзод Алиев (77) , Шоҳруҳ Бурхонов (87) – Аҳмаджон Рўзибоев (13) , Мурод Ғанижонов (24 автогол), Билол Мухторов (35).
“Қўқон-1912-2”: 92. Расул Абдумўминов, 5. Мурод Ғанижонов, 6. Рашид Рўзматов 17. Бекзод Каримов 21. Абдуллоҳ Юнусов 26. Абдуллох Миркомилов, 29. Бобур Муқимоқ 32. Шукур Мўминов 37. Абдувосит Абдурашидов 47. Жамшид Қобилов 88. Рустем Асанов
Захира: 12. Муҳаммадали Собиров 11. Отабек Қодиров 14. Бекзод Алиев 27. Муҳаммадҳайит Қўлдошев 31. Асрор Қурбонов 38. Шоҳруҳ Бурхонов 43. Шоҳруҳ Ўринбоев 45. Асад Комилов 99. Дилшод Баратов
“Фаровон”: 15. Шаҳзод Мадаминов 4. Рахим Маматкозимов 9. Билол Мухторов 10. Тоҳир Мамасодиқов 14. Баҳодир Қодиров 15. Асадбек Мамуров 17. Бекзод Мирзамахмудов 18. Саидафзал Ахмедов 22. Мадиёр Ҳакимов 20. Аҳмаджон Рўзибоев 25. Равшан Хамдамов.