МУЗАФФАР МУЗАФФАРОВ “ҚЎҚОН-1912″ГА ЎТАДИ
the_title()

22.02.2020

“Қўқон-1912” жамоаси мураббийлар штаби янги мавсум учун селекция ишларини тўхтатганлари йўқ. Таркибимизга тажрибали футболчиларнинг келиши давом этади.
Барча футбол мухлисларимизга яхши таниш бўлган ярим ҳимоячи , Музаффар Музаффаров келаётган мавсумни “Қўқон-1912″жамоасида ўтказишга яқин. Мураббийларимиз футболчи билан келишувга эришишган, энди барча хужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг биз Музаффаровнинг трансферини расман эълон қилишимиз мумкин бўлади.
Музаффар Музаффаров қайси жамоа таркибида “Қўқон-1912″га қарши майдонга тушган бўлса, дарвозамизга бир-биридан чиройли голларни киритиб , мухлисларимизни ранжитгани кечагидек эсимизда. Энди эса чиройли голларни рақибларимиз дарвозасига жойлаб, мухлислар кайфиятини кўтариб , улар олдидаги “қарз”ни узадиган палла яқин …

DSC_3910 копия

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО