Бахтиёр Ашурматов: “Металлург” бугун омадлироқ эди ва ғалаба қозонди”
the_title()

06.03.2020

Coca Cola Суперлига 2-тур доирасидаги “Металлург” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Қўқон-1912” жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.
– Бугун иккита тенг кучга эга бўлган жамоалар ўйнади, деб ўйлайман. Учрашув ҳам тенг курашлар остида кечди. “Металлург” бугун омадлироқ эди ва ғалаба қозонди. Бекободликларни ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Мухлисларимизга бугун бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат айтаман. Ўзимизни меҳмонда эмас мезбон сифатида ўйнаётгандек ҳис қилдик. Йигитлар шижоат билан ўйнашди. “Металлург” имкониятлардан фойдаланди. Биз эса вазиятлардан самара келтира олмадик.
“Металлург” ўз майдонида ўйнашига қарамай, ҳимояда тўп суришини билардик. Бугун улар бир неча марта хавфли қарши ҳужумларни ташкил этишди. Биз ҳужумга ўтишга қийналдик. Бу омиллар мағлубиятимизга сабаб бўлди деб ўйлайман. Бугун Дониёр Нарзуллаевни асосий таркибда майдонга тушишини кутмаган эдик. У қарши ҳужумларда яхши ўйнади, айнан у энг яхши ўйинчилардан бири бўлди.
Биз стандартлардан ташқари, бошқа усуллар устида ҳам ишлаяпмиз. Сафимизда тажрибали ижрочилар бор ва нега стандартларга эътибор бермаслигимиз керак? Бугун стандартларга кўпроқ эътибор қаратганимизга сабаб мезбонлар асосан ҳимояда ўйнашди. Ўйин ташкил этишга қийналдик. Бугунги баҳсдан кейинги хулосаларимиз шуки, ўйин ташкил этишда муаммоларимиз бор. Аниқки, ўз майдонимиздаги ўйинларда ҳам шундай муаммоларга дуч келишимиз мумкин. Чунки, рақиблар кўпроқ ҳимояга таянишади.
Райевац кеча Сербиядан учиб келди, тестларни топширди. Тиббий кўрикдан ўтди. Шунинг учун уни бугун майдонга туширмадик. Кейинги учрашувларда ушбу ҳужумчимиз бизга ёрдам беради.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО