04.04.2020
Токио-2020 олимпиадаси кейинги мавсумга кўчирилганидан кейин футбол бўйича мусобақада иштирок этадиган ўйинчиларнинг ёш чегараси билан боғлиқ масала очиқ турган эди.
Хабарингиз бор, олимпия ўйинларида 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирок этишига рухсат берилган. Мусобақа 2021 йилга кўчирилгани учун олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган ўйинчиларнинг ёши 24га кирар эди. ФИФА эса ёш чегарасини бир ёшга оширди. Демак, 1997 йилнинг 1 январидан кейин туғилган футболчилар Токио-2021да иштирок этишади. Бундан ташқари, жамоалар 3 нафар ёши катта футболчини ҳам рўйхатга киритишлари мумкин.
ФИФА ижроқўми ушбу таклифни тасдиқлаганидан сўнг, қарор кучга киради.