Аламли мағлубият
the_title()

13.06.2020

Мана ниҳоят 3 ойлик танаффусдан сўнг  суперлига ўйинлари яна қайта бошланадиган кунга етиб келдик. Бугун Сoca Cola Cуперлигаси 4-тур доирасидаги «Бунёдкор» – «Қўқон-1912» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувдан олдин ҳар икки жамоа вакиллари “Бунёдкор” стадионига ҳар икки жамоа аъзолари  рўйхат асосида, санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда  стадионга киритилди.

Учрашув кутилганидек шиддатли тарзда бошланди. 3-дақиқада майдон эгалар ҳисобни очишлари мумкин эди. Хумоюн Муртазоев дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган эди. Дарвозабонимиз маҳорат кўрсатиб хавфни бартараф этди. 20-дақиқада футболчиларимизда яхши имконият вужудга келди. Райевацнинг зарбаси ҳимоячиларга теккан бўлса, Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

24-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг зарбасини рақиб ҳимоячилари бартараф этишди. Орадан бир дақиқа ўтиб, ҳисоб очилишига бир баҳя қолди. Йосовичнинг бош билан йўллаган зарбасини Абдулжалилов ушлаб олди. 36-дақиқада мезбонлар жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Жарима майдончасига оширилган тўпини Хумоюн Муртазоев боши билан дарвозамизга йўллади ва унинг зарбаси ноаниқ бўлди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Суҳроб Бердиев рақиб дарозаси томон зарба йўллади. Бироз кучсиз чиқди унинг зарбаси. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Иккинчи таймни вакилларимиз шиддатли тарзда бошлашди. Мурод Холмуҳаммедов томонидан жарима майдончасига оширилган тўпни рақибларимиз бартараф этишди. 61-дақиқада Эркиновнинг зарбасини дарвозабонимиз майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейин Қобилов бош билан дарвозани нишонга олди, озгина ноаниқ бўлди. 75-дақиқада футболчиларимизда ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Аммо рақиб посбонининг маҳорати жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. 80-дақиқада Жасур Жалолиддиновнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 86-дақиқада ҳисоб очилди. Бобур Акбаров кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Қолган дақиқаларда футболчиларимиз ҳарчанд ўринишмасин, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Шу тариқа, футболчиларимиз аламли мағлубиятни қабул қилиб олишди.

 

 

Сoca Cola Cуперлигаси

4-тур

«Бунёдкор» – «Қўқон-1912» – 1:0 (0:0)

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Андрей Цапенко, Тимур Гайнулин, Шавкат Насибуллаев.

Назоратчи: Рашид Айтеков.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

Гол: Бобур Акбаров (автогол 86).

«Бунёдкор»: 1. Абдумавлон Абдулжалилов, 3. Исломжон Қобилов, 6. Анвар Ғофуров, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Жасурбек Жалолиддинов (30. Абдулла Абдуллаев – 90), 11. Расул Йўлдошев, 13. Лутфулла Тўраев, 17. Санжар Қодирқулов, 19. Нурилло Тўхтасинов,77.  Селим Нурмурадов (49. Фаррух Икромов -59), 92. Ҳумоюн Муртазоев (90. Шаҳбоз Эркинов -59).

Захира: 71. Сарвар Каримов, 21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 24. Баҳодир Пардаев, 27. Жавоҳир Рўзиев, 34. Суҳроб Иззатов, 37. Муҳаммадодил Қаҳрамонов.

«Қўқон-1912»: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобуржон Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков ((11. Отабек Ҳайдаров – 90), 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Авазхон Маматхўжаев (19. Ҳамидулло Абдуҳамидов – 90), 15. Ойбек Рустамов, 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филипп Райевац (91. Якуба Бамба – 64), 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 4. Собит Синдаров, 8. Суҳроб Нуруллоев, 13. Сардорбек Азимов, 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО