Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги ғалаба учун барчага раҳмат айтаман”
the_title()

01.07.2020

Coca Cola суперлигаси 7-тур доирасидаги “Қўқон-1912” – “Машъал” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди. 

– Авваламбор, стадионга кела олмаган мухлисларимизни бугунги ғалаба билан табриклайман. Масофдан туриб бизни қўллаб-қуватлаб турган,айниқса стадионга қўшни биноларда турган ашаддий ишқибозларимизга ҳам ўз миннатдорчилик билдираман. Бугунги ғалаба учун барчага ташаккур айтаман. “Машъал” билан ўйин осон бўлмаслигини билардик. Муборакликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам охиригача курашадиган жамоа. Шунинг учун йигитларга ғалаба учун алоҳида раҳмат айтаман.
¬Энг асосийси ғалаба ва уч очко. Биз ҳар бир ўйинда икки нафар ҳужумчи билан майдонга тушяпмиз. Вазиятга қараб, марказни кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз.
Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимидан кўнглим тўлмади. Ҳисобни очгач, ҳимояга ётиб олганимиз менга ёқмади. Шунинг учун шогирдларимга олдинга бориш учун кўрсатмалар бериб турдим.
Мурод Холмуҳаммедов сингари стандарт вазиятлар устасининг жамоамизда бўлиши эса бу бизнинг бахтимиз. Ҳозир дунё футболида урилаётган голларнинг 60-70 фоизи стандартлардан урилмоқда. Албатта жамоамизда стандартларни аъло даражада амалга ошира оладиган футболчиларимизнинг борлиги бизни хурсанд қилади.
“Машъал” сафида номдор футболчилар бўлмаса-да, охиригача курашишди. Улар гол ўтказиб юборганларидан кейин бизни ҳимояланишга мажбур қилишди.
Рақиб жамоага қараб, таркиб танлаймиз. Ким кучли бўлса ўша футболчи майдонга тушади. Жамоамизда соғлом рақобат мавжуд. Заҳирадан майдонга тушаётган футболчиларимиз ҳам ўйинларимизни кучайтиришмоқда. Бизда тенг кучли иккита таркиб бор. Ғалабаларимизда эса барча футболчиларимзнинг ҳиссалари бор.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО