ЁШЛАРИМИЗ МАҒЛУБ БЎЛИШДИ

06.07.2020

Олмалиқ шаҳридаги «Металлург» стадионида, U-21 биринчилигининг 8-туридан ўрин олган АГМК – «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. 

Учрашувни вакилларимиз фаол тарзда бошлашларига қарамай, ҳисобни очиш мезбонларга насиб этди. 20-дақиқада ҳимояда ўта қўпол хатога йўл қўйдик. Натижада Шуҳрат Иноятов бирга-бир вазиятда дарвозамизни ишғол қилди.
25-дақиқада Ҳожимат Эркинов дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган эди. Муҳаммадали Собиров ўзини кўрсатди.
38-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришга яқин келишди. Аввалига Абдуллоҳ Миркомиловнинг зарбаси салгина ноаниқ бўлди. Кейинги вазиятда эса Музаффар Музаффаровнинг зарбаси ҳам ўхшамади.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида яққол голли вазиятда футболчиларимиз рақибни аяшди. Ҳайдаров-Нуруллоев комбинацияси яхши чиққан эди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимни вакилларимиз шиддатли ҳужумлари билан бошлайди.
Мезбонлар таркибида Қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Хожимат Эркинов барчада яхши таассурот қолдирди. Хожимат жамоасининг 1-бўлимдаги деярли барча хавфли ҳужумларида иштирок этди. 71-дақиқада Музаффар Музаффаров узоқдан кучли зарбаси билан рақиб дарвозани ишғол қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Музаффаров дубл қайд этиши мумкин эди. Унинг боши билан рақиб дарвозаси томон берган зарбаси салгина ноаниқ чиқди.
Сўнгги дақиқаларда Камрон Абдулхамидов боши билан дарвозамизни ишғол қилди ва жамоасига ғалаба келтирди.

U-21 биринчилиги
8-тур
АГМК – «Қўқон-1912» – 2:1 (1:0).
Ҳакамлар: Ғайрат Каримов, Ҳусниддин Уралов, Сардор Ҳасанбоев, Бекзод Ҳошимов,
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Аҳмед Тиллаев.
Голлар: Шуҳрат Иноятов (20), Камрон Абдулхамидов (84). – Музаффар Музаффаров (72)
АГМК: 34. Миразиз Мавлонов, 8. Ҳожимат Эркинов, 14. Сайдулло Тошпўлатов, 15. Камрон Абдулҳамидов, 19. Шерзод Жалолов, 24. Бобур Отамуродов, 27. Шаҳзод Алақулов, 29. Элдор Бегимов, 30. Жасур Умаров, 53. Шуҳрат Иноятов, 55. Сардор Абдунабиев.
Захира: 75. Ербол Манапов, 22. Сунатилло Абдуғаниев, 25. Искандар Бусинов, 26. Санжар Жумабоев, 28. Бунёд Турғунбоев, 50. Отабек Шерғозиев, 54. Сарвар Аблаев, 62. Элёрбек Абдуллаев, 67. Шохрухмирзо Мирзаев.
“Қўқон-1912”: 12. Муҳаммадали Собиров, 5. Жасур Ёқубов, 8. Суҳроб Нуруллоев, 11. Отабек Ҳайдаров, 17. Музаффар Музаффаров, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 29. Рамз Исақов, 31. Иброҳим Мухторов, 41. Абдулла Юнусов, 44. Шодиёр Ҳожиматов, 99. Бек Абдуллаев.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 34. Бекзод Каримов, 35. Аброр Усмонов, 39. Сардор Етовқўзиев, 42. Рустем Асанов.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО