23.08.2020
Бироз олдин Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” академиясига қарашли стадионда U-21 биринчилигининг 12-тури доирасидаги “Қўқон-1912” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув вакилларимизнинг устунлиги билан бошланди. 13- дақиқада Исақов ўнг қанотдан чиройли узатмани амалга оширган эди. Муҳсин Норматов тўпга кеч қолди. 32-дақиқадаАбдулла Юнусовнинг зарбаси аниқ бўлди. Бироқ Андижон посбони ҳам яхши ўйнади. 40-дақиқада бурчак зарбасидан сўнг Норматовнинг чалқанча услубда йўллаган зарбаси аниқ бўлди. Бироқ дарвозабон тўпни ушлаб олди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида вакилларимиз ҳисобни очишга яқин келишди. Аввалига Иномжоновнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпга Норматов зарба берган эди. Қанот хаками Норматов офсайдда эканлигини қайд этди
Футболчиларимиз 2-таймни шиддатли бошлашди ва 63-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этишди. Маъмуржоновнинг қанотдан берган узатмасини Муҳсин Норматов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. 71-дақиқада яна ўша Муҳсин Норматов рақиб дарвозабонини ожиз қолдирди. Норматов ҳаводаги тўпни ўзига бўйсундириб, тахминан 25 метрлардан кучли ва аниқ зарба йўллаб , жуда чиройли гол муаллифига айланди. Бугун ёшларимиз энг яхши ўйинлардан бирини намойиш этишди. Қолган дақиқаларида ҳам бир қатор имкониятларга эга бўлган футболчиларимиз кичик “дерби”да ишончли ғалабани қўлга киритишди.
U-21 биринчилиги
12-тур
“Қўқон-1912” – “Андижон” – 2:0 (0:0)
Ҳакамлар: Фаррух Янсупов, Никита Мустафин, Ойбек Каллахўжаев, Ҳусниддин Баҳодиров,
Назоратчи: Ноил Лутфуллин,
Комиссар: Шоҳрух Саид.
Голлар: Муҳсин Норматов (63, 71)
” Қўқон-1912″: 96. Ислом Абдуллаев, 2. Шаҳзод Маъмуржонов, 24. Абдуллоҳ Миркомилов, 25. Барҳаёт Саидаҳмаджонов, 28. Элнур Турғунов, 29. Рамзбек Исоқов, 31. Иброҳим Мухторов, 37. Муҳсинжон Норматов, 41. Абдулла Юнусов, 58. Муҳаммаддиёр Иномжонов, 73. Абдувосид Абдурашидов.
Захира: 67. Эгамберди Алижонов, 34. Бекзод Каримов, 39. Сардор Етовқўзиев, 61. Отабек Қодиров.
“Андижон 21”: Муҳаммадсолиҳ Убайдуллаев, Муҳаммадали Турсунов, Шохрух Рахмиддинов, Ислом Маматказин, Муҳаммадкарим Тоиров, Фарҳод Соҳибжонов, Оятулло Собиров, Юрсинали Топволдиев, Озодбек Қаҳҳоров, Саиджон Мухаммадинов, Жамшид Ҳомидов.
Захира: Рустам Қўчқоров, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Асадбек Ҳакимов, Абдухалил Абдурахимов.