“ДЕРБИ”ДА ҒАЛАБА ҚОЗОНДИК
the_title()

24.08.2020

Тошкентдаги ЖАР стадионида навбатдаги “водий дерби”си бўлиб ўтди.  Coca Cola суперлигаси 12-тури доирасида “Қўқон-1912” – “Андижон” жамоалари ўзаро куч синашдилар.

Ўйиндаги дастлабки ҳужум футболчиларимиз томонидан ташкил этилди. 2-дақиқада вакилларимиз ижросидаги ҳужум хавфли кўриниш олди. 9-дақиқада Абдуҳамидовнинг боши билан берган зарбаси хавфли чиқди. 12-дақиқада Азамат Исроиловнинг рақиб жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини Ботирали Эргашев эгаллаб олди. 19-дақиқада жарима тўпидан кейин футболчиларимиз ҳисобни очишди. Суҳроб Бердиевнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпини Иван Йосович боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллади. 43-дақиқада Литвяковнинг Усмановга ошириб берган тўпига биринчи бўлиб етиб келган Бобур Акбаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.  Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни рақибларимиз фаол тарзда бошлашди. 48-дақиқада Жамшид Ҳасановнинг бурчакдан тўғри дарвозага йўллаган зарбасини Ботирали Эргашев аранг қайтариб қолганди. Кейин Мираҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди. 63-дақиқада вакилларимиз ўз жарима майдончалари ичида Тимур Усмановга нисбатан қўполлик ишлатишди. Бош ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади. Пенальтини эса Жамшид Ҳасанов аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. 66-дақиқада жарима тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлдик. Бердиевнинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. 70-дақиқада захирадан майдонга тушган Шоҳназар Норбеков қулай имкониятдан фойдалана олмади. 76-дақиқада сал бўлмаса Иван Йосович ўз дарвозасини ишғол этиб қўярди. 81-дақиқада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинация якунига етмай қолди. 85-дақиқада Рўзиевнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан қайтариб қолди. 88-дақиқада футболчиларимиз пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Пенальтини эса Мурод Холмуҳаммедов аниқ амалга ошириб жамоамизга ғалаба келтирди. Шу тариқа футболчиларимиз “дерби”да ғалаба қозониб, навбатдаги уч очкога эга бўлишди.

 

Coca Cola суперлигаси

12-тур

“Қўқон-1912” – “Андижон” – 2:1 (1:0)

Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Олим Абдувосилов, Александр Сидоров, Фарруҳ Янсупов.

Назоратчи: Ноил Лутфуллин.

Комиссар: Шоҳруҳ Саид.

Голлар: Иван Йосович (18), Мурод Холмуҳаммедов (88 пен). – Жамшид Ҳасанов (63 пен).

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 3. Бобуржон Акбаров, 9. Суҳроб Бердиев, 14. Авазхон Маматхўжаев (70. Мурод Холмуҳаммедов – 75), 15. Ойбек Рустамов, 19. Ҳамидулло Абдуҳамидов (7. Шоҳназар Норбеков – 57), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов – 75), 23. Александр Мерзляков, 33. Иван Йосович, 69. Филип Райевац (10. Қувондиқ Рўзиев – 46), 91. Якуба Бамба (20. Иқбол Маликжонов – 57).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасурбек Ёқубов, 99. Бек Абдуллаев.

“Андижон”: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Эммануэль Аривачукву, 10. Артём Литвяков, 11. Сирож Мелиев, 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Тимур Усмонов (80. Шаҳбоз Жумабоев – 72), 33. Дониёр Абдуманнопов.

Захира: 1. Аслонбек Аҳроров, 5. Хушнудбек Авилов, 17. Абдулло Олимов, 20. Асилбек Азизов, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 70. Нодир Мавлонов, 88. Дмитро Зозуля.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО