БАЙРАМ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!
the_title()

01.10.2020

Бугун 1 октябрь мамлакатимизда «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида кенг нишоналанади.
Шу муносабат билан “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва мухлислар номидан барчангизни ушбу қутлуғ сана – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.
Ўқитувчи ва мураббий – дунёдаги энг эъзозли, эҳтиром ва эътиборга лойиқ улуғ касблардан биридир.
Ҳар бир соҳа ва тармоқда устозлар бўлади. Улар ёшларни комиллик сари етаклайди.
Бугун Сиз, улуғ касб эгаларининг касб байрами юртимизда кенг нишонланмоқда. Жамоамиз мураббийларини ҳамда барча устозларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчаларига сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!
Байрамингиз муборак бўлсин !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО