09.10.2020
Аввал хабар берганимиздек “Қўқон-1912” жамоаси навбатдаги учрашувларга тайёргарлик жараёнларини Қўқон шаҳрида давом эттиришмоқда.
Бахтиёр Ашурматов шогирдлари “Марказий” стадионида ўз машғулотларини олиб боришмоқда. Машғулотларда жамоамиз сардори Мурод Холмуҳаммедов миллий терма жамоа йиғинида бўлганлиги сабабли иштирок этмаяпти. Холмуҳаммедов кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон-Эрон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда иштирок этди.
Шунингдек ёш иқтидорли футболчиларимиз Жасур Ёқубов ҳамда Бек Абдуллаевлар Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинига таклиф этилишган.
Қолган барча футболчилар жамоамиз машғулотларила астойдил тер тўкишмоқда. Бир муддат даволанишда бўлган хужумчимиз Хамидилло Абдухамидов ҳам асосий гуруҳ машғулотларига қўшилган.
Қуйида кечаги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилишингиз мумкин.