15.10.2020
“Қўқон-1912” жамоаси аъзолари навбатдаги тур доирасида “Сурхон”га қарши бўладиган учрашувга тайёргарликни Қўқон шаҳрида давом эттиришмоқда.
Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штаби футболчиларни сафар ўйинига ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун бор куч ва маҳоратларини ишга солишяпти. “Шунқор”ларни олдинда иккита сафар учрашуви кутиб турибди. Аввалига футболчиларимиз 19 октябрь куни , Термиз шаҳрида “Сурхон”га қарши майдонга чиқишади. Орадан уч кун ўтиб эса Қашқадарё вилоятининг Муборак шаҳрида “Машъал” жамоасига қарши 20-тур учрашувини ўтказадилар.
Бу иккита сафар ўйинларидан ижобий натижа билан қайтиш жамоамиз учун жуда муҳим ҳисобланади.
“Сурхон” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳс, 19 октябрь куни , соат 16-00да бошланиши белгиланди. Учрашувни “спорт” канали тўғридан-тўғри трансляция қилишни режалаштирган. Бу режага ўзгартириш киритилмаслигига умид қиламиз ҳамда олдиндаги муҳим ўйинларда “шунқорлар”га омад тилаймиз !
Қуйида эса бугунги машғулотлардан олинган суратларни томоша қилинг.