ЖЧ саралашдаги рақибимиз Саудия Арабистони сентябрь ва октябрда дам олди, ноябрда иккита ўйин ўтказади

15.10.2020

Маълумки, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон билан бир гуруҳда жой олган.
Терма жамоамиз сентябрда Тожикистон, октябрда Эрон ва БАА терма жамоаларига қарши назорат баҳсларида майдонга тушди. ЖЧ саралашдаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони эса йил бошидан бери коронавирус сабаб ҳали биронта йиғин ўтказгани йўқ.
Яқинда бу терма жамоанинг режалари эълон қилинди. Унга кўра, саудияликлар ноябрда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказишади ва ҳар иккала баҳс Ямайка терма жамоаси билан бўлиб ўтади. Ўйинлар 14 ва 17 ноябрь куни Ар Риёд шаҳридаги “Шаҳзода Файсал бин Фаҳд” стадионида ташкил этилади.
Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО