07.11.2020
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон футбол фахрийлари кенгаши томонидан мунтазам равишда , фахрийлар ўртасида “ЎФА КУБОГИ” мусобақаси ўтказиб келинмоқда.
XXVI бор ўтказилаётган мусобақада 40 ёшга тўлган ва ундан катта ёшдаги футболчилар иштирок этишади.
Тошкент шаҳрида бўладиган якуний босқич ўйинларида , ўз минтақаларида ғолиб бўлган Тошкент, Қўқон, Қарши ҳамда Қорақалпоғистонлик фахрий футболчилар иштирок этишади. Финал босқичи ўйинлари 7-8 ноябрь кунлари, Тошкентдаги “Чиғатой” стадионида бўлиб ўтади.
Бундан бир неча дақиқа олдин финал мусабақасининг қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра дастлабки ярим финал ўйинларида Тошкент-Қарши, Қорақалпоғистон республикаси – Қўқон фахрийлар жамолари ўзаро куч синашадилар. Ғолиб бўлган жамолар эса финалда ўзаро тўқнаш келишади.
Биз Қўқон фахрийлар жамоасига Тошкентда бўладиган муҳим ўйинларда омад тилаймиз !