“Водий дерби”сига тайёргарлик кўрилмоқда
the_title()

27.11.2020

“Қўқон-1912” жамоаси Coca Cola суперлигасининг навбатдаги , 25-тур ўйинини, Андижон шаҳрида “Андижон” жамоасига қарши ўтказади.

Бу муҳим учрашувга тайёргарлик “Локомотив” билан ўйиндан сўнг дарҳол бошланган. Андижонда бўладиган “дерби”лар доим шиддатли ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтиб келади. Мураббийларимиз бу ўйинга футболчиларни ҳар томонлама пухта тайёрлаш учун астойдил бош қотирмоқдалар.
“Андижон” – “Қўқон-1912” учрашуви 29 ноябрь, якшанба куни , соат 14:00да , Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида бошланади.
Эртага, 28 ноябрь куни эса ҳар икки жамоаларнинг ўринбосарлари ўзаро баҳс олиб борадилар. Бу ўйин “Бўстон” даҳасидаги стадионда, соат 13-00да старт олади.
Ҳар икки баҳсда вакилларимизга омад тилаймиз !

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО