ЧОРАК ФИНАЛГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИК
the_title()

08.12.2020

Бир неча дақиқа олдин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Coca Cola Ўзбекистон кубоги 1/8 финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Сурхон” учрашуви бўлиб ўтди. Кубок баҳси олдидан жамоамиз таркибида яна йўқотишларга дуч келди. Йил якунига келиб жамоанинг етакчи футболчилари айни дамда шерикларига ёрдам бера олишмади.

Суҳроб Бердиев жиддий жароҳатини даволаш билан бандлиги барча мухлисларимизга аён. Икки нафар Сербиялик футболчилар ,Филип Райевац ҳамда Иван Йосовичлар аллақачон ўз уйларига жўнаб кетишган бўлса, Якуба Бамба ҳам шартномасининг муддати тугаганлиги сабаб ватанига қайтиб кетди. Шунингдек сўнгги тур ўйинларида Музаффар Музаффаров ҳамда Ҳамидилло Абдуҳамидовлар ҳам жароҳат олишди ва маълум муддатга сафдан чиқишди.

Учрашувнининг биринчи бўлимида футболчиларимиз катта устунликка эга бўлишларига қарамай, рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Меҳмонларнинг “автобус” ҳимоясини ёриб ўтиб, зарба бериш футболчиларимизга қийинчилик туғдирди. Танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим ҳам футболчиларимизнинг ҳужумлари билан бошланди. Бўлим бошида узоқ танаффусдан кейин Шоҳназар Норбеков майдонга тушди.

Шоҳназар Норбековнинг жароҳатидан сўнг майдонга қайтгани барчамизни хурсанд қилди.

49-дақиқада Рустамов ҳамда Норбековлар иштирокида чиройли комбинациянинг гувоҳига айландик. 51-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвзасини ишғол этишганди. Аммо гол урган футболчи офсайдда қолиб кетгани боис, гол инобатга олинмади. 57-дақиқада футболчиларимиз ҳисобни очишди. Чап қанотдан Муҳаммаданас Хасанов дарвозабон майдончасига жуда яхши узатмани амалга оширди. Норбеков эса тўпга бироз тегиб йўналишни дарвоза томон ўзгартириб қўйди. Сардор Азимов эса узоқ бурчакда ҳужумни якунлаб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 64-дақиқда Шоҳназар Норбеков рақиб дарвозасини ишғол қилди. Норбеков қайтишини гол билан қарши олди. 69-дақиқада ҳисоб йириклашди. Собит Синдаров қулай имкониятдан  самарали фойдаланди. Голдан кейин футболчиларимиз тинимсиз ҳужумлар ташкил этишди ва 87-дақиқада футболчиларимиз тўртинчи голни киритишди. Авазхон Маматхўжаевнинг узатмасидан сўнг Акбаров боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шу тариқа, вакилларимиз Ўзбекистон кубоги чорак финалига йўлланмани қўлга киритишди.

 

Ўзбекистон Coca Cola кубоги.

1/8 финал

“Қўқон-1912” – “Сурхон” – 4:0 (0:0)

Ҳакамлар: Ғайрат Жўраев, Руслан Серазитдинов, Ойбек Каллахўжаев, Достон Мирзараимов.

Назоратчи: Тимур Абдуллаев.

Комиссар: Зоҳид Акрамов.

Голлар: Сардор Азимов (57), Шоҳназар Норбеков (63), Собит Синдаров (68), Бобур Акбаров (87).

“Қўқон-1912”: 1. Ботирали Эргашев, 4. Собит Синдаров, 5. Жасур Ёқубов, 10. Қувондиқ Рўзиев (15. Ойбек Рустамов -46), 13. Сардор Азимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 20. Иқбол Маликжонов (3. Бобур Акбаров-82), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков (37. Мухсин Норматов -71), 70. Мурод Холмуҳаммедов (39. Сардор Етовқўзиев – 71), 99. Бек Абдуллаев (7. Шоҳназар Норбеков – 46).

Захира: 21. Музаффар Абдуллаев.

“Сурхон”: 86. Даврон Мерганов, 6. Раҳматулло Бердимкродов (24. Отабек Мустафоқулов – 73), 7. Низом Норов, 13. Дилшод Рашидов, 14. Фарҳод Маматқулов, 28. Беҳруз Қулматов (22. Санжар Аҳмедов – 46), 29. Муҳаммад Номозов, 60. Ўрал Чориев, 70. Иброҳим Йўлдошев, 71. Шаҳзод Таиров, 88. Асадбек Ҳамзаев.

Захира: 12. Азамат Аҳмедов, 20. Ҳусниддин Ғофуров.

 

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО