12.12.2020
Ўзбекистон кубоги баҳслари ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун мухлислар чорак финал ўйинларига гувоҳ бўлишди. Бир неча дақиқа олдин якунига етган баҳслардан сўнг чемпионатни юқори ўринларда тугатган жамоалар ярим финалга йўлланма олишди.
Баҳслар якунланиши билан ярим финалга қуръа ташланди. Унинг натижаларига кўра, “Қўқон-1912” жамоаси финал йўлида мамлакат чемпиони “Пахтакор”га қарши майдонга тушади. Ўйин 16 декабрь куни Қўқон шаҳрида ўтказилади.
Айтиш жоизки бу жамоалар 2018 йилда ҳам ярим финалда тўқнаш келишганди. Ўша учрашувда “Шерлар” ғалаба қозонган эди.