Фарғона вилояти хокими “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашди
the_title()

15.12.2020

Эртага Қўқон шаҳрида катта футбол байрами. “Қўқон-1912” жамоаси Ўзбекистон Coca Cola кубогининг ярим финал ўйинида , Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасини қабул қилади.
Ушбу ўйиндан олдин Фарғона вилояти хокими Хайрулла Хайитбоевич Бозоров ҳамда Қўқон шаҳар хокими Маруфжон Аъзамович Усмоновлар “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари билан учрашдилар. Учрашувда вилоят хокими сўз олиб, жумладан шундай дедилар.
-Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Бу мавсумда “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари , яъни сизлар жуда чиройли ўйин кўрсатиб, яхши натижаларни қайд этиб барчамизни хурсанд қилдингиз. Бунинг учун клуб раҳбарларига , мураббийлар штабига ҳамда барча футболчиларга ўзимни чексиз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Футбол шундай ўйинки, бу ўйиндаги натижа бутун халқнинг кайфиятини белгилаб беради. Сизлар ғалаба қозонсангиз Қўқонда ва бутун вилоятимизда байрам бўлади.
Эртага “Қўқон-1912” жамоаси учун жуда муҳим кун. Эртанги “Пахтакор” билан бўладиган ярим финал ўйинини “йил ўйини” деб атасак хато бўлмайди. Эртага сизлар Қўқон футболи тарихига ўз номингизни зарҳал харфлар билан ёзиб қўядиган кун. Мен сизларга ишонаман, сизлар Ўзбекистон кубогининг финалига чиқишни уддалайсиз. Биз сизлар билан Наманганга боришни истаймиз. Намангандаги стадионга бутун Қўқон ҳалқи боради. Биз Наманганда байрам қилишни истаймиз. Такрор айтаман бу иш сизларни қўлингиздан келади.
Ҳурматли футболчилар эртага майдонда бор куч ва маҳоратингизни сарфлаб, бор вужудингиз билан ғалаба учун ҳаракат қилинг. Биз сизларнинг меҳнатингизни қадрлаймиз. Сизларга финал йўлида омад, куч-қувват ҳамда соғлик тилайман – деди Х Х Бозоров.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Mash'al2652
2Buxoro2649
3QO'QON-19122642
4Sho'rtan2637
5Aral2635
6Xorazm2628
7Olimpik Mobiuz2621
8Do'stlik2617
U-21 биринчилиги
#КлубЎО