16.12.2020
Бугун Қўқонда яна катта футбол байрами ҳукмронлик қилди. Бир неча дақиқа олдин Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида Ўзбекистон Кубоги ярим финал доирасидаги “Қўқон-1912” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув кутилганидек, шиддатли ва кескин курашлар остида бошланди. 6-дақиқада учрашувдаги биринчи хавфли вазият юзага келди. Машариповнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди, қайтган тўпни Сергеев дарвозага тўғрилаб юбора олмади. Орадан бир дақиқа ўтиб, вакилларимизда чхши имконият бўлди. Муҳаммаданас Ҳасановнинг зарбасини рақиб посбони ушлаб олди. 31-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишди. Бурчак зарбасидан сўнг Игорь Сергеев боши билан дарвозамизни ишғол қилди. Голдан кейин футболчиларимиз катта куч билан ҳужумга зўр беришди. “Шерлар” эса қарши ҳужумдан самарали фойдаланишга ҳаракат қилишди. Бироқ танаффусга қадар мухлислар бошқа гол куришмади.
Иккинчи бўлим ҳам худди биринчиси каби шиддатли ҳужумлар остида бошланди. 54-дақиқада стандарт вазиятдан кейин рақиб дпрвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Ҳасановнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячи орқали Санжар Қувватовга бориб тушди. 62-дақиқада футболчиларимиз яна бир хавфли вазиятга эга бўлишди. Холмуҳаммедовнинг узатмасини Азимов голга айлантириши мумкин эди. 73-дақиқада Машариповнинг жаримадан берган аниқ зарабсидан кейин рақиб посбони тўпни қайтарди. Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар иккинчи голни киритишди. Достон Ҳамдамов гол муаллифи бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан-Эркинов ижросидаги қарши ҳужумни Эрен бўш дарвозани ишғол қилиш билан якунлади. Шу тариқа, Жамоамиз кубок баҳсида ҳам муносиб қатнашиб, ярим финалда мағлубиятга учради.
Ўзбекистон Coca Cola кубоги
Ярим финал
“ҚЎҚОН-1912” – “ПАХТАКОР” 0:3 (0:1)
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Бекзод Арипов.
Голлар: Игорь Сергеев (31), Достонбек Хамдамов (74), Эрен Дердийок (90+4)
“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 3. Бобур Акбаров, 4. Собит Синдаров (7. Шоҳназар Норбеков – 69), 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Сардор Азимов (37. Муҳсин Норматов – 81), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 20. Иқбол Маликжонов (39. Сардор Етовқўзиев-87), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 23. Александр Мерзляков, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ботирали Эргашев, 96. Ислом Абдуллаев, 5. Жасур Ёқубов, 99. Бек Абдуллаев.
“Пахтакор”: 35. Санжар Қувватов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов (99. Жавоҳир Сиддиқов-84), 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Еден Дердиюк – 75), 17. Достон Ҳамдамов (18. Ҳожимат Эркинов-84), 20. Одил Ҳамробеков, 21. Аброр Исмоилов, 29. Владимир Козак (27. Сардор Собирхўжаев – 66), 34. Фаррух Сайфиев (4. Акрам Комилов – 75).
Захира: 25. Элдор Суюнов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8. Асад Собиржонов, 88. Шаҳзод Азмиддинов.