20.12.2020
Coca Cola суперлигасининг 2020-йилги мавсумида “Қўқон-1912” жамоаси ўз мухлислари учун кўплаб қувончли онларни тақдим эта олди. Пандемия сабаб кўплаб тўхталишлар билан ўтган мавсумда жамоамиз ўзининг тарихий натижасини такрорлаб, турнир жадвалида кучли бешликка кирди.
Мавсум давомида деярли барча жамоа аъзолари коронавирус касаллиги билан курашиб чиқишларига қарамасдан, футболчилар мавсум сўнггига қадар майдонга чиқиб футбол ўйнаш учун ўзларида куч топа олганлари таҳсинга сазовордир.
“Қўқон-1912” жамоаси суперлигада 26 та ўйин ўтказиб , 13та ғалаба, 3та дуранг, 10 та мағлубият қайд этдилар. Тўплар нисбати 35-28. Жамоамиз мавсум якунига қадар 42 очко жамғаришди. Жамоамиз сардори, тўпурар футболчимиз, “стандартлар қироли” бўлган Мурод Холмуҳаммедов мавсум давомида 12 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, суперлига тўпурарлари пойгасида 3-ўринни қўлга киритди. Холмуҳаммедов ҳимоя чизиғи вакили эканлигини ҳисобга олсак, 12та гол киритиш жуда катта натижа эканлигини англаш қийин эмас.
Қуйида суперлига ўйинларида ким нечта гол киритганлиги ҳақида маълумот билан танишинг.
12та гол – Мурод Холмуҳаммедов
3та гол – Филип Райевац
2 тадан гол- Сардор Азимов, Бобиржон Акбаров, Александр Мерзляков, Шоҳназар Норбеков, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасанов
1тадан гол – Ҳамидулло Абдуҳамидов, Якуба Бамба, Суҳроб Бердиев, Иван Йосович, Иқбол Маликжонов, Собит Синдаров, Отабек Ҳайдаров
Жамоамизнинг битта голига “Қизилқум” футболчиси муаллиф бўлди ,Толмасов ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Автогол – Олег Толмасов (“Қизилқум”)