“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан байрам табриги
the_title()

14.01.2021

Азиз ва қадрдонлар – барчангизга Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муборак бўлсин!

Инсон дунёга келган жой унинг учун жондан азиз Ватани, аждодларнинг хоки тўкилган жой эса инсон учун бебаҳо неъматлардан ҳам қимматли ҳисобланади. Ватан – меҳр мурувват манбаидир. Тинчлик – энг олий неъмат. Она Ватан тинчлигини сақлаш, унинг тупроғини кўзимизга суриш, уни ҳимоя қилиш шу Ватанда яшаб улғаяётган ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир. Бу муқаддас туйғуни улғайиб бораётган ёш авлоднинг қон-қонига сингдириш, улар онгида ўчмас аланга этиб шакллантириш ҳозирги кундаги асосий вазифалардан биридир.

Бутун халқимиз бугун мамлакатимиз ҳаётидаги буюк тарихий санани байрам қилмоқда. Яъни, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда.

“Қўқон-1912” жамоаси ана шу қутлуғ айём билан ўз ҳаётини Ватанни ҳимоя қилишдек энг улуғ ва олижаноб ишга бағишлаган бутун халқимизни чин юракдан самимий табриклайди.

Coca Cola Суперлига
#КлубЎО
1Bunyodkor410
2OKMK410
3Nasaf48
4Dinamo48
5Buxoro46
6Andijon46
6Neftchi46
6Xorazm36
9Navbahor45
10Paxtakor43
11So'g'diyona43
12Qizilqum33
13Qo'qon-191243
14Surxon43
U-21 биринчилиги
#КлубЎО